Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8305 марта ўқилди

Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса — фарзандликка олувчилар доимий яшайдиган ёки вақтинча турадиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;
  • фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
  • фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Агар суднинг ҳал қилув қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи республика доирасида ўзгартирилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи тикланган далолатнома ёзувини қайд этади ва туғилганлик тўғрисидаги дастлабки далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани уни қайд этган ФҲДЁ органига белгиланган тартибда юборади.

Chat