Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 302435 марта ўқилди

Мазкур хизмат жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш тартибини белгилайди.

СТИРингизни аниқланг

  • Солиқ тўловчи жисмоний шахсга давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрмасдан мустақил равишда ўз идентификация рақами (СТИР) тўғрисида маълумот олиш ҳамда Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга СТИР берилганлиги тўғрисида гувоҳномани шакллинтириб чоп этиш имкониятлари берилади.
  • Чоп этилган гувоҳнома барча сўралган корхона ва ташкилотларга тақдим этилиши мумкин. Ушбу ташкилотлар гувоҳноманинг ҳақиқийлигини текшириб олиш имкониятлари мавжуд.

Хизмат учун тўлов: йиғим ундирилмайди.

Натижа: СТИР.

Ушбу хизматни электрон шаклда олиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг.

Шунингдек, ушбу хизматни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали олиш мумкин.

Chat