Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9880 марта ўқилди

Ушбу хизмат Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ васийликни ва ҳомийликни белгилаш тартибини белгилайди.

Ваколатли орган:

  • туман (шаҳар) ҳокимликлари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

а) туғилганлик ҳақида гувоҳнома (паспорт) нусхаси;

болаларнинг ота-она қаровисиз қолганлик ҳолатини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлардан бири:

  • ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;
  • ота-онасининг ёки улардан бирининг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги ҳақида суд қарори;
  • ота-оналарнинг болаларни тарбиялашдан ва таъминотидан бўйин товлаганлиги, ота-оналарга қидирув эълон қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, ички ишлар органлари, даволаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларнинг болаларнинг ота-онасиз қолганлиги тўғрисидаги далолатномалари;

б) соғлиғи тўғрисида тиббий муассаса (тиббий-маслаҳат комиссияси)нинг хулосаси;

в) васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахснинг турар жойи, мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар;

г) васийлик ва ҳомийлик органининг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахснинг турмуш шароитлари, оила аъзоларининг саломатлиги ва оиланинг бошқа шароитлари тўғрисидаги текширув далолатномалари;

д) васийлик ва ҳомийлик органининг васий ёки ҳомий белгиланишига муҳтож шахсларга нисбатан васий ёки ҳомий белгилаш зарурлиги, васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосалари.

Хизмат учун тўлов: йиғим ундирилмайди.

Муддат: 15 кун ичида.

Натижа: қарор.

Chat