Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 50 марта ўқилди

Меҳнат шартномасида қуйидагилар белгиланади
  • иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
  • ходимнинг меҳнат вазифаси мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
  • ишнинг бошланиш куни;
  • меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда, унинг амал қилиш муддати;
  • меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.

Меҳнат шартномасида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

Меҳнат шартномасининг шакли
  • Меҳнат шартномаси ёзма шаклда икки нусхада тузилади ва бир нусхаси ходимга берилади.Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси корхона муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.

Меҳнат шартномасининг муддати

Меҳнат шартномалари:

  • номуайян муддатга;
  • 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
  • муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Муддатли меҳнат шартномалари қуйидаги ҳоллардагина тузилиши мумкин:

  • номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;
  • ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер (бош бухгалтер вазифасини бажарувчи) билан.

Ходим ташаббуси билан меҳнат шартларини ўзгартириш
  • Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
  • Меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаб рад этилган тақдирда, рад этиш сабаб ёзма шаклда маълум қилиниши шарт.
  • Меҳнат шартларини рад этганлик устидан тегишли органларга шикоят қилиш мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасини ўзгартириш

Қуйидаги ҳолларда меҳнат шартларини ўзгартириш учун ходимнинг розилиги талаб этилмайди:

  • технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар;
  • ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги.

Меҳнат шартларидаги ўзгаришлар ҳақида ходим камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши ва тилхат олиниши шарт. Мазкур муддат ходимнинг розилиги билан қисқартирилиши мумкин.

Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартиришни ходим билан келишиш талаб қилинмайди.

Бошқа ишга ўтказиш
  • меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган ишни давом эттиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда ходимга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади;
  • ходимнинг бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси (бундай иш корхонада мавжуд бўлса);
  • вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати жамоа шартномасида, жамоа шартномаси бўлмаса иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади;
  • ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Chat