Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7627 марта ўқилди

Бемор поликлиниканинг йўлланмаси (ордер) бўйича шифохона ёки клиникага ётқизилганда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади.

Зарурат бўлганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин.

Агар беморда поликлиниканинг йўлланмаси бўлмаса у пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиши мумкин.

Мижозлар қабул бўлими (регистратура) томонидан қабул қилинади, улар мижозларни иш тартиби, тиббий ёрдамлар рўйхати, ушбу ёрдамни кўрсатиш ва олиш шарт-шароитлари, врач-мутахассислар малакаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи бепул, тушунарли ва ишончли ахборот билан таъминлашлари шарт.

Chat