Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5645 марта ўқилди

Банк ячейкаси (депозитар ячейка, индивидуал банк сейфи) – мижозларга буюмларни сақлаш учун ижарага бериладиган банкдаги рақамланган сейф.

  • Бу хизматдан фойдаланиш учун банк ячейкаси ижараси тўғрисида шартнома тузилади. Бунинг учун шундай хизматларни кўрсатувчи банкка паспорт (ID карта) тақдим этиш кифоя.
  • Шартномада ячейка ҳажми ва ижара муддати кўрсатилади. Банк ячейкалари ижараси тарифлари банк томонидан ячейканинг ҳажми ва сақлаш муддатидан келиб чиқиб ўрнатилади.
  • Шартнома расмийлаштирилгач, мижозга ячейка калити берилади, у мижозда сақлаш муддати давомида қолади.

Ячейкада қурол-яроқ, наркотик, портловчи, заҳарли ёки радиоактив моддалар, истеъмол маҳсулотлари ёхуд бошқа тез бузиладиган буюмлар сақланиши тақиқланади.

Ячейкани очиш учун мижоз паспорт (ID карта) тақдим этиши лозим.

Chat