Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши мажбур:
- қон, биологик суюқликлар донорлари;
- 50 ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
- ҳомиладор аёллар;
- инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
- ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
- ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
- жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.
Ваколатли орган: ОИТСга қарши курашиш марказлари.
Тақдим этиладиган ҳужжат: паспорт ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Хизмат учун йиғим ундирилади.