Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 39602 марта ўқилди

Фуқаролар бошқа маъмурий ҳудудий бирликка ёки чет элга доимий яшаш учун кетаётганда ҳозирги яшаш жойидан доимий рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Вафот этган шахслар автоматик тарзда доимий рўйхатдан чиқарилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан ўчирилганлиги ҳақида белгиси мавжуд ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;
  • уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ваколатли орган: Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг жойлардаги бошқармаси ва бўлимлари.

Chat