Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14601 марта ўқилди

Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.

  • Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади.

Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онанинг оталикни белгилаш ҳақидаги аризаси ёки оталикни белгилаш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;
  • ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари –паспорт, уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
  • боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (агар туғилиши олдин қайд этилган бўлса).


Оталик белгиланганлиги ҳақидаги маълумотномани олиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Аризачи ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб сўровнома тулдиради сўнг белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади. Сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.
  2. ФҲДЁ органи маълумотномани расмийлаштиради ҳамда аризачига ЯИДХП орқали юборади.
  • Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  • Боғланиш: +998 (71) 207-00-66  (1148)
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
Chat