Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ОТМ ларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

  • 08.05.2023
  • 679 марта ўқилди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. 

Барча учун мажбурий 3 та фан:

  1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
  2. Математика 10 та;
  3. Ўзбекистон тарихи 10 та.

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

  1. фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
  2. фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).

60 та савол жами 156 балл.

2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Бунда максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Chat