Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшлар ҳуқуқларига оид энг муҳим 5 та кафолат:

  • 19.05.2023
  • 639 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшлар ҳуқуқларига оид энг муҳим 5 та кафолат:

  1. Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
  2. Давлат ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.
  3. Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
  4. Давлат ёшларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
  5. Давлат ва жамият ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Chat