Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

  • 26.05.2023
  • 524 марта ўқилди

Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–162-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди: 

  • Рақамли ҳукумат” ва “Рақамли ҳудуд” дастурлари доирасида 2023–2024 йилларда амалга ошириладиган 300 та устувор лойиҳалар рўйхати;
  • 2023 йил якунигача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган 95 та хизмат ва сервислар рўйхати;
  • 2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинадиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати;
  • аҳоли ва тадбиркорларга хизматлардан фойдаланиш  ҳолати бўйича юбориладиган эслатма ва хабарномалар рўйхати.

2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.

Қарорга кўра, “Рақамли геопортал” ахборот тизими ва “Халқ назорати” платформаси:

  • 2023 йил 1 сентябргача Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида;
  • 2023 йил якунигача Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга туширилади.

2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.

Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.

2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Chat