Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

  • 31.05.2023
  • 512 марта ўқилди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

  • мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
  • туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;
  • ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;
  • мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.

2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. 

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:

  • маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;
  • жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.

2024 йил 1 январдан:

  • бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
  • мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилиданСирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади. 

Chat