Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади

  • 15.06.2023
  • 570 марта ўқилди

Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади:

  • Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган;
  • Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган;
  • Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.

Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади. 

Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

  • Инвестиция битимлари тасдиқланади;
  • Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.

Тегишли Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади. 

Chat