“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
- 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
- 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
- 2 июль (якшанба) – дам олиш куни.