Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жорий йилнинг 27 июнь куни “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда давра сухбати ташкил этилди

  • 27.06.2023
  • 497 марта ўқилди

Жорий йилнинг 27 июнь куни “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталини такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Давра суҳбатида “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали (чати)ни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича мутахассис ва экспертларнинг тақдимотлари намойиш этилди. 

Жумладан, портал онлайн маслаҳатчилар ва ундан фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида идоравий ресурслар ва бошқа ижтимоий тармоқлар билан интеграция қилинганлиги, портал чатида тўлиқ қидирув функцияси йўлга қўйилганлиги, портал билан боғланиш ва унинг функциялари ҳақида хабардор қилиш имкониятларини назарда тутувчи телеграм-бот яратилганлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, портал (чат) статистикаси ҳам модернизация қилиниб, онлайн мурожаатларни қабул қилиш учун барча каналлардан зарур параметрлар ва кўрсаткичлар бўйича статистик маълумотларни шакллантириш имконияти йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали (чати)ни такомиллаштириш бўйича жорий этилган қўшимча функциялар, унинг имкониятларини янада кенгайтириш борасида таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Chat