- “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади.
- Айрим табиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади.
- Ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
- Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
- “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.
- Давлат органлари АКТ ходимларининг малакаси оширилади.
- “Яшил энергия” сертификатини бериш бошланади.
- Нодавлат футбол муассасаларига футбол ассоциацияси аъзоси бўлиш талаби қўйилади.
- Айрим вино маҳсулотларига акциз маркаси ёпиштирилмайди.
- Электр етказиб бериш бўйича шартномалар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали тузилади.
- Айрим тезкор-қидирувларда экспресс текшириш техник воситалари ўша жойнинг ўзида қўланилади.
- Айрим турдаги дорилар сертификатлаштирилмайди.
- Давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари танлов асосида тайинланади.
- 2010 – 2012 йилларда берилган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.