Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади 

  • 18.08.2021
  • 1205 марта ўқилди

“Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6277-сон, 11.08.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади. 

Болалар нафақасини тайинлашда:

  • инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
  • тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
  • унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;
  • якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

2021 йил 1 сентябрдан болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг миқдорлари қуйидаги белгиланади:

болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  • 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
  • 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
  • 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
  • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Бунда 2021 йил 1 сентябргача тайинланган мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

2021 йил 1 октябрдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.

Chat