Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Янги турмуш қурган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади

  • 20.07.2023
  • 593 марта ўқилди

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби белгиланган.

Кредит қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

  • бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
  • 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
  • бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

Шунингдек, қарз олувчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим, жумладан:

  • кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);
  • даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши.
     
Chat