Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

1 августдан нималар ўзгаради?

  • 01.08.2023
  • 660 марта ўқилди

Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади.

Айрим тиббиёт муассасаларида тиббий психолог, суицидолог лавозимлари жорий этилади.

Ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш бўйича электрон платформа ишга туширилади.

Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар банк картасига ўтказилиши мумкин.

Давлат органларининг ахборот технологиялари соҳасидаги айрим масъул ходимларига 20 фоиз миқдорда устама тўланади.

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш ишлари бошланади.
 

Chat