Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

  • 10.08.2023
  • 1047 марта ўқилди

Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Илгари: талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat