Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди

  • 11.08.2023
  • 402 марта ўқилди

 

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ (396-сон, 10.08.2023 й.) ички ишлар вазири томонидан имзоланди.

Шунга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:

  1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
  2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;
  3. Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;
  4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
  5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

Шунингдек:

  • йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
  • йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
  • РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Chat