Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади

  • 15.08.2023
  • 369 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (376–сон, 14.08.2023 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қарорга кўра: 

  • давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. 

Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади. 

  • талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилида:

  • 1-курс талабалари учун давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва my.gov.uz орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. 

Аризалар 20 августдан қабул қилинади.
 
2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. 

Бунда ётоқхонага жойлашиш учун ариза ОТМ талабалар турар жойларига жойлаштириш комиссиясига 2023 йил 25 августгача топширилади.

2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади. 

Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш ҳар йили 1 августдан бошланиб, ўқув йили якунигача давом этади.

Регламентга мувофиқ, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади.

Шунга кўра, талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма дастлаб имтиёзли рўйхат, сўнг умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик шакллантирилади.  

Chat