Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Аудиторлик ташкилотини реестрга киритиш тартиби белгиланди

  • 18.08.2023
  • 393 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (387-сон, 15.08.2023 й.) билан Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

Сўровнома тўлдирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган)га юборилади.

Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида аудиторлик ташкилотини реестрга киритади ёки уни рад этади. 

Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:

  • ариза берувчи томонидан тегишли камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса;
  • аудиторлик ташкилоти “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаса. 

Давлат хизмати кўрсатилганлик учун тўлов ундирилмайди.

Chat