Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади

  • 21.08.2023
  • 258 марта ўқилди

Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

  • давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;
  • табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:

  • 900 минг тонна балиқ етиштириш;
  • 35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш; 
  • 9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

2024 йил 1 январданҲар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Chat