Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳукумат қарори (437-сон, 02.09.2023 й.) билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди

  • 05.09.2023
  • 723 марта ўқилди

Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Шунга мувофиқ:

Ҳар йили 1 мартгача Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади. 

Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади.

Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади. 

Номзод оилалар танланаётганда, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган;
  • оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган;
  • ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган;
  • оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган;
  • оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган.

Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади. 

Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 Кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Ибратли оила” белгиси ўрнатилади.

Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Президентнинг 2022 йил 7 мартдаги фармони билан таъсис этилган. 
 

Chat