Хусусан, жорий йилнинг 8 сентябрь куни “Мадад” ННТ томонидан Жиззах шаҳрида нодавлат ташкилотлари, маҳалла фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари юзасидан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбирда аҳолини жиноятчилар ҳақида хабардор қилиш, айниқса, вояга етмаган болалар, мактаб ўқувчилари, талабалар, ёшлар ва аёллар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, қолаверса, бундай ҳолатларга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан “Очиқ эшиклар куни”га ташриф буюрганларга турли ҳуқуқий масалалар бўйича бепул юридик ёрдам кўрсатилди.