Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ташкил этилди

  • 22.09.2023
  • 529 марта ўқилди

2023 йилнинг 21 сентябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллалар бешлиги ва нуронийлар иштирок этди. 

Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Турсиной Муратова ва Дилбархон Мамаджановалар томонидан "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, инсон ҳуқуқларини унверсаллаштиришнинг асосидир" ҳамда "Ўзбекистон-2030" стратегияси тўғрисида"ги Президент Фармонида белгиланган мақсад ва вазифалар тўғрисида артофлича маъулумотлар берилди. 

Шунингдек, "Мадад" муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг вакили Шахзод Мажидов томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Сирдарё вилояти Бюджетдан таркаши Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи Хамдамов Қувончбек томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шухрат Алимовнинг фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.

Chat