Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

  • 05.10.2023
  • 447 марта ўқилди

Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-166, 28.09.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра:

  • электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;
  • Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;
  • Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.

2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.

2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.

2024 йил 1 февралгача халқаро молия институтларининг техник кўмагида Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилади.

2024 йил 1 майгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, “Ўзэнергосотиш” АЖ учун электр энергиясини сотиш ва харид қилиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланади.

Chat