Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради

  • 09.10.2023
  • 421 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-870, 04.10.2023 й) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди 

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.

Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 

Chat