Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 й) қабул қилинди

  • 19.10.2023
  • 433 марта ўқилди

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: 

SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади;

“Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади;

“SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади;

“Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.

Chat