“Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланди.
Вазирликда, шунга кўра, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бўлинмалари ташкил этилади.
2024 йил 1 январдан:
Республикага кимёвий моддаларни олиб кирувчи субъектлар томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар ва уларни сақлаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имкониятига эга бўлган ахборот платформаси яратилади.
2024 йил 1 январдан Ўзбекистонга кимёвий моддаларни олиб кириш, ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини доимий назорат қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, жумладан: