Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Стратегик ислоҳотлар агентлигининг қўшимча вазифалари белгиланди

  • 10.11.2023
  • 378 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди 

Фармон билан Стратегик ислоҳотлар агентлигининг қўшимча вазифалари белгиланди. Шунга кўра, Агентлик:

  • аҳолини ташвишга солаётган масалалар ва муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни трансформация қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқади;
  • ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга йўналишларда хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиб, уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларни имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан республиканинг илмий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ойда жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотни Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради.

Chat