Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Aҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида Британия тажрибаси ўрганилмоқда

  • 17.11.2023
  • 1004 марта ўқилди

Aйни кунларда Aдлия вазирлиги, “Мадад” ННТ ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциация вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Буюк Британияда “Citizens Advice” миллий ассоциацияси тажрибасини ўрганмоқда.

Маълумот учун ҳозирда “Citizens Advice” миллий ассоциациясининг Буюк Британияда 255 та бюролари фаолият олиб бормоқда ҳамда улар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат бериш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судларда ҳам иштирок этишлари мумкин, бундан ташқари бюролар аҳолига бошқа исталган йўналишларда (кредит олиш, солиқ маслаҳати, ишга жойлашиш ва ҳ.з) ҳам маслаҳат бериб амалий ёрдам кўрсатади. 

Ўзбекистонда ҳам Буюк Британия тажрибаси асосида “Мадад” ННТ ташкил қилинган ва унинг ҳудудларда 73 та туман (шаҳар)ларда ҳудудий бюролари фаолият юритмоқда. Aҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ва процессуал ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш “Мадад” ННТ ва ҳудудий бюроларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. 

Ишчи гуруҳнинг асосий мақсади “Мадад” ННТ фаолиятини кенгайтириш учун “Citizens Advice” миллий ассоциацияси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан молиявий ёрдам ва грантларни жалб қилиш, шунингдек Буюк Британиянинг тажрибаси асосида Мадад” ННТ томонидан кўрсатиладиган янги хизмат ва ёрдамлар сонини оширишдан иборат.

Ишчи гуруҳ “Citizens Advice” миллий ассоциациясининг Лондондаги бош офиси ҳамда ҳудудий бюроларида бўлиб уларнинг иш фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш тартиб-тамойиллари ҳамда аҳолидан келиб тушаётган сўровларни таҳлил қилиш мақсадида шакллантирилган маълумотлар базаси билан танишди.

Chat