Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади

  • 29.11.2023
  • 993 марта ўқилди

“Ёшлар учун минг китоб” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси амалга оширилади.

Китобларни таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • 1-босқичда – Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;
  • 2-босқичда – аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.

Лойиҳа доирасида ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади.

2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.

Китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил илова яратилади.

Chat