Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капитали миқдори оширилади

  • 01.12.2023
  • 1106 марта ўқилди

Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–381-сон, 30.11.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:

  • 2024 йил 1 июлдан – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;
  • 2025 йил 1 июлдан – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.

Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.

Ўғрилик, фирибгарликка чек қўйиш учун Марказий банкка тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига банк карталари билан боғлиқ шубҳали операциялар содир этилганда, банк карталари, банк ҳисобварақлари ва мобил иловалардаги ҳисобварақлардан фойдаланишни 3 кунгача вақтинча чеклаш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бериш ваколати берилди.

Chat