Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида “Журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий ҳимояси: қонунчиликни қўллаш ва ислоҳотлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

  • 06.12.2023
  • 516 марта ўқилди

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Мадад”-муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳар бир соҳада, жумладан, журналистик фаолият олиб боришда ҳам ҳуқуқий саводхонлик муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан “Мадад” ННТ ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга кўра, журналист ва бошқа ОАВ вакилларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Семинарда “Мадад” ННТ ижрочи директори Т.Турсунов, бўлим бошлиғи И.Абдирахимовлар томонидан журналистларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиши ва уларга кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдамнинг аҳамияти хусусидаги саволларга жавоб берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, соҳада ахборот олиш ҳамда тарқатиш билан боғлиқ муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Chat