1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатни фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) орқали олиш мумкин бўлади. Хизмат ҳозирда ишга тушган ва барча хоҳловчилар учун фаолият кўрсатмоқда.
Қайси ойналарнинг тусини рухсатсиз ўзгартириш (қорайтириш) мумкин
Ҳукумат қарорига кўра, автомобилнинг орқа шамол ойнасини махсус рухсатсиз 100% қорайтириш мумкин.
Бундан ташқари, олд ойнанинг юқори қисмига кенглиги 14 см гача бўлган 100%гача қорайтирилган чизиқ тортишга рухсат берилади.
«Тонировка» учун рухсатноманинг нархи қанча
Жисмоний ва юридик шахслар ЯИДХП орқали рухсат олиш учун мурожаат қилганда, тўловларнинг қуйидаги ставкалар белгиланган (илгари белгиланган миқдорнинг 90%):
Олд эшикларнинг ён ойналарини 50%гача, орқа ойналарни эса 100%гача қорайтириш мумкин.
ЯИДХП орқали рухсатнома олиш жараёни
Ойналарни қорайтиришга рухсат олиш учун сайтига ўтиш ва «Транспорт» хизматлар бўлимида «Авто ойналарининг тусини ўзгартириш» хизматини танлаш керак. Кейин «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини босиш керак.
1. Рўйхатдан ўтиш
Рухсатномани расмийлаштиришдан олдин сайтидан фойдаланувчи логини ва паролини киритиш керак. Агар ЯИДХПда рўйхатдан ўтилмаган бўлса, шу ернинг ўзида дарҳол рўйхатдан ўтиш мумкин.
2. Аризани тўлдириш
Биринчи ойнада ариза мақсадини танлаш лозим. Агар рухсатнома биринчи марта расмийлаштирилаётган бўлса, «Янги расмийлаштириш»ни танланг.
Кейинги босқичда тўлиқ исм шарифни, ЖШШИР, паспорт маълумотларини, телефон рақамини, шунингдек, яшаш ҳудуди ва туманни кўрсатиш керак. Кўп майдонлар ЯИДХП маълумотлар базаси асосида автоматик тарзда тўлдирилади.
Сўнг, транспорт воситасининг давлат рақами ҳамда техник паспортнинг рақами ва сериясини кўрсатиш керак. Шу ернинг ўзида қорайтириш турини танлаш лозим: фақат орқа ён ойналарми ёки тўлиқ қорайтиришми.
Муҳим: агар сиз машинани эндигина рўйхатдан ўтказган бўлсангиз ва янги техник паспорт олган бўлсангиз, машина ҳақидаги маълумотлар бир неча соат ичида маълумотлар базасида пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли машинага тус бериш рухсатномасини кейинроқ расмийлаштириш мумкин бўлади.
3. Тўлов
Аризани тўлдиргандан сўнг, банк орқали тўлов учун квитанцияни юклаб олиш ёки тўлов тизимлари орқали хизмат учун пул тўлаш мумкин.
Тонировка учун тўловни амалга ошириш турлари:
Тўлов тизимлари орқали. 1 октябрь ҳолатига кўра, квитанцияни Upay ва PaySys тизимлари орқали тўлаш мумкин. Тўлов учун фақатгина квитанция инвойс рақами керак бўлади.
Ғазначиликнинг жорий ҳисоб рақамига ўтказиш. Барча керакли реквизитлар квитанцияда кўрсатилган.
Банк кассаларида. Тўловни Munis банклараро тўлов тизимига уланган ҳар қандай банкда амалга ошириш мумкин.
«Тонировка» учун тўғридан-тўғри ЯИДХПдаги тўлов тизимлари орқали тўлаш тезроқ ва қулайроқ.
Тўлов тизимларидан бирини танлагандан сўнг, инвойс рақами остидаги «Текшириш» тугмасини босиш керак.
Сўнгра тўлов саҳифасида барча маълумотларни текшириш ва пластик картанинг тўлов тафсилотларини, шунингдек телефон рақамини киритиш керак.
Тўловдан сўнг, тизим квитанцияни тақдим этади ва дарҳол «тонировка» учун электрон сертификат тақдим қилади.
4. «Тонировка» учун рухсатномани юклаб олиш
QR-кодли электрон сертификатни ЯИДХП «Менинг аризаларим» бўлимида ёки «тонировкани» расмийлаштириш саҳифасида компьютер ёки смартфонга юклаб олиш мумкин. Керак бўлганда уни чиқартириб олиб, ўзи билан олиб юриш мумкин.
Шундан сўнг, автотранспорт ойналарини қорайтириш бўйича мутахассисларга мурожаат қилиш мумкин.