Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» («School Counselor») лавозими жорий этилмоқда

  • 07.10.2021
  • 672 марта ўқилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди. 
“Мактаб маслаҳатчиси” - “School Counselor”  дастури ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилиб, 2021-2022-ўқув йилидан Президент мактабларида жорий қилинмоқда. 

  • таълим йўналишлари бўйича индивидуал маслаҳатлар бериш;
  • дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш;
  • олийгоҳларга ҳужжат топшириш ва рўйхатдан ўтиш бўйича керакли тавсияларни бериш;
  • эҳтиёж юқори бўлган касблар билан таништириш ва уларга йўналтириш. 

Мактаб маслаҳатчисининг вазифалари:

  • соҳада муваффақиятга эришган касб эгалари билан маҳорат дарслари, учрашувлар ташкил этиш;
  • таълим истеъмолчилари қизиқиш билдирган соҳалари бўйича амалий экскурсия ва танишув турларини амалга ошириш;
  • мактаб психологи билан ҳамкорликда ўқувчилар ёши, психофизиологик хусусияти, қобилияти ва иқтидорига кўра ҳаётда ўз йўналишини тўғри танлай олишига кўмаклашиш;
  • Президент мактаби ўқувчиларида миллий ва анъанавий қадриятларга бўлган ҳурмат, ифтихорни ривожлантириш мақсадида мактабда IT, кичик тадқиқотчилик, миллий ҳунармандчилик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил қилиш ва уларни самарали амалга оширишдан иборат. 
  • Мазкур дастур муваффақиятли ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига трансляция қилиниши кўзда тутилган.

Манба: Yuz.uz

Chat