Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Дарсларда фойдаланиш учун ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильм ишлаб чиқарилади

  • 11.01.2024
  • 271 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (24-сон, 13.01.2024 й.) билан Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳар йили 30 январгача фильмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади.

Шунга кўра, Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади.

Бунда фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади.

Фильмларни жойлаштириш учун 2024 йил 1 апрелгача ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловаси яратилади. 

Chat