Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади

  • 25.01.2024
  • 461 марта ўқилди

 Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

  • тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;
  • тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;
  • Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
  • тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади. 

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади: 

  • Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management); 
  • Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics); 
  • Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition); 
  • Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);
  • Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).
Chat