Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашган НТТга бир марталик субсидия ажратилади

  • 05.02.2024
  • 987 марта ўқилди

Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:

  • нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;
  • халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;
  • инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.

Шунга кўра, субсидия олиш ҳамда халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ва ушбу сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул кўрсатилади.

Chat

Ҳуқуқий ёрдам керакми?

Ҳуқуқий маслаҳат керакми бизга ёзинг!