Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига қўшимча ваколат берилди

  • 05.02.2024
  • 924 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди

Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.

Бундан ташқари, ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ваколати берилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat