Ҳукумат қарори (69-сон, 03.02.2024 й.) билан “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди
Низомга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ижтимоий ходимлар, ижтимоий ходим ассистентлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича ижтимоий ходимлар ўртасида “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танлови ташкил этилади.
Шунга кўра, ҳар йили 1 апрелгача кўрик танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилади ва номзодлар 1 апрелдан 30 апрелгача агентлик веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
Кўрик танловнинг ҳудудий саралаш босқичи май ойида, республика финал босқичи июнь ойида ўтказилади.
Танлов қўйидаги синовлар асосида ўтказилади:
Танлов ғолиб ва совриндорлари ҳар йили июль ойининг биринчи ҳафтасида қуйидагича тақдирланади:
Ҳудудий саралаш босқичида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг қуйидагича миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти:
Республика финал босқичида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг қуйидагича миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти: