Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказишда давлат божи камайтирилди

  • 08.02.2024
  • 899 марта ўқилди

Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилди. 

Шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди, жумладан:

  • адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда давлат божи БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Илгари БҲМнинг 2 баравари эди)

Бундан ташқари, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларининг зиммасига юклатилди. 

Chat