Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бепул юридик ёрдам кўрсатувчилар учун танлов натижалари

  • 16.02.2024
  • 911 марта ўқилди

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги молиявий кўмагида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида бепул юридик ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва юридик клиникалар учун танлов эълон қилган эди.

Танловда 20 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва юридик клиникалар иштирок этиб, Баҳолаш комиссиясининг баҳолаш натижаларига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:

Йилнинг энг фаол бепул юридик ёрдам кўрсатган нодавлат-нотижорат ташкилоти” номинацияси бўйича:

  • 1-ўрин – «Мадад» нодавлат-нотижорат ташкилоти;
  • 2-ўрин – Республика “ИСТИҚБОЛЛИ АВЛОД” ижтимоий-ахборот маркази;
  • 3-ўрин – Қашқадарё вилояти «Юксалиш» ахборот-маслаҳат маркази.

Йилнинг энг фаол юридик клиникаси” номинацияси бўйича:

  • 1-ўрин – Тошкент давлат юридик университети юридик клиникаси;
  • 2-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик клиникаси;
  • 3-ўрин – Наманган вилоят юридик техникуми юридик клиникаси.

Адлия вазирлиги танловда фаол иштирок этган барча нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва юридик клиникаларга ўз миннатдорлигини билдиради ва танлов ғолибларини табриклайди.

Chat