Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

  • 23.02.2024
  • 1333 марта ўқилди

Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) қабул қилинди.

Фармон билан, кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси;
  • 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати.

Амалий тадбирлар режаси қуйидаги 5та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат:

  • Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;
  • Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
  • Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
  • Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
  • Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
Chat