Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун 1- ва 2-танловларини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

  • 04.04.2024
  • 477 марта ўқилди

Танловлар мавзулари: 
Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш”  мавзусида Давлат гранти 1-танлови

““Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойили асосида аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш” мавзусида Давлат гранти 2-танлови

Танловга Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори ~ 200 миллион сўмгача

Ҳужжатлар 2024 йил 1 апрелдан 2 майгача қабул қилинади. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин: www.fondngo.uz

 Давлат гранти лойиҳаси учун ариза шаклини юклаб олиш: www.fondngo.uz/ariza

Chat