Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар қўллаб-қувватланади

  • 08.04.2024
  • 588 марта ўқилди

Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-59-сон, 04.04.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик);
  • Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим);

Шунингдек, қуйидагилар киритилади:

  • қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими;
  • Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Польша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.
Chat