Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

«Мадад» – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан давлат ижтимоий буюртмаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди. 

  • 16.04.2024
  • 138 марта ўқилди

«Мадад» – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан давлат ижтимоий буюртмаси доирасида 2024 йил 15-16 апрель кунлари “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 

Ушбу тадбир Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш марказида 200 нафар ННТ вакиллари учун офлайн ва онлайн режимда ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган экспертлар томонидан давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, шу жумладан: 

  • ижтимоий шериклик соҳасида ҳамкорлик қилувчи давлат органларини аниқлаштириш; 
  • вазирлик ва идораларнинг устав фаолиятидан келиб чиқиб уларга ижтимоий шерикликни амалга ошириш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш; 
  • давлат органларида ННТлар билан ишлайдиган махсус бўлинмалар ташкил этиш; 
  • ресурсларни тўғри тақсимлаш ва йўналтириш; 
  • давлат хусусий шериклик лойиҳалари бўйича тегишли маълумотларни шаффоф тарзда эълон қилиб бориш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Chat